Келажагимизнинг суянчи ва таянчи

20.11.2020 16:11:03

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  Бош  Ассамблеясида  ёшлар  ҳуқуқлари  бўйича  конвенция  қабул  қилиш  зарурлиги  борасида  билдирган  ташаббуси,  давлатларнинг  ёшларнинг  тақдири  ва  келажаги  борасида  масъулиятни ўз зиммаларига олишга чақириқ билан чиққан  эди. Бугунги  кунда  Ўзбекистонда  аҳоли  умумий  сонининг 60 %  дан  ортиғини 18 миллион кучли, шижоатга эга,  ғайрати  ичига сиғмаган ёш фуқаролар ташкил этади. Айнан  мана  шунинг  учун  ёшлар  сиёсати  давлат  тараққиётининг  давомийлигини  таъминлашга  қаратилган барча стратегияларида намоён бўлади. Бугун Ўзбекистонда ёшларнинг ҳаётий мақсадларини  татбиқ  этишлари  учун  зарур  бўлган  барча шароитлар яратилмоқда. Ёшлар муаммолари давлат сиёсати даражасида  ҳал этилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қаноти республика кенгашининг IV   ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди.  Конференцияда  Ўзбекистон    “Адолат”СДП “Ёш адолатчилар” қаноти Республика Кенгашининг   2015-2020 йиллар мобайнида амалга оширган фаолияти ҳисоботи эшитилди.

Қашқадарё вилоятида ҳам 2015-2020 йиллар мобайнида партиянинг Дастур ва Устав доирасида ўз фаолиятини олиб бориб, жами 435 та тадбир ўтказилиб, 4598 нафардан ортиқ ёшлар иштирокини таъминлай олди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Қашқадарё вилоятида партиямиз сафига қўшилаётган аъзоларимизнинг сони сезиларли даражада ошди. 2015 йилда ёшлар сони 6027 нафардан иборат бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 16989 нафарни ташкил этди.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки,  ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида замонавий, илғор-инновацион шарт-шароитларни яратиб бериш учун Ўзбекистон бор куч ва имкониятларини ишга солмоқда. Чунки ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси ҳам шунча юқори бўлади.

Хусниддин БЕРДИМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти

раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+