Келажак учун овоз берамиз!

04.11.2019 15:11:27

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман Кенгаши томонидан 42-умумтаълим мактабида ёш сайловчилар билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқлари хусусида сўз юритилди. Амалдаги йилда ўтказиладиган сайловларнинг ўзига хослигига эътибор қаратилиб, бу йилги ижтимоий-сиёсий жараён “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ўтиши таъкидланди.

-Сайловларда биринчи бор овоз берувчилар жараённи катта қизиқиш билан кутмоқдалар, -дейди партия фаоли Абдимусо Султонов -Ўз овозлари эртанги кунимиз билан боғлиқлиги, келажак учун овоз бераётганларини англаган ҳолда масъулият билан қарамоқдалар.

Тадбир якунида партиямизнинг мақсад ва ғоялари, янги таҳрирдаги сайловолди дастури хусусида тушунча берилди. Беш нафар фаол ёшлар сафимизга қўшилдилар.

                                                                  Меҳринисо КАРИМОВА,

                             Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раиси   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+