Кенгаш фаолияти қониқарли деб топилди

16.10.2019 15:10:57

Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда ўтган беш йил давомида партия ҳаётида улкан ижобий ўзгаришлар бўлганлиги хусусида сўз борди.

Ўзбекистон Адолат СДП Нукус шаҳар Кенгаши айни пайтда 52 та бошланғич партия ташкилотлари ва унга бирлашган 4000 нафардан кўпроқ  партия аъзоларига таянган ҳолда иш олиб боришмоқда.

Конференцияда дастлаб Ўзбекистон Адолат СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси Расул Қудияровнинг Кенгаш томонидан 2015-2019 йиллар давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. У ўз сўзида партия аъзолари сони йилдан-йилга ошиб бораётганлиги, хусусан ҳозирда аъзолар сони 4000 нафар бўлиб, шундан 3074 нафарини аёллар, 1477 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этишини таъкидлади. Шунингдек,  депутатлар томонидан ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, имтиёзли ипотека кредитлари билан таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда депутатларнинг тегишли ташкилот ва идораларга депутатлик сўрови юбораётганлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг депутатлик гуруҳининг раҳбари У.Сейтжанованинг Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг ўтган даврдаги ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Конференцияда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ижрочи котиби Раман Абдреймов иштирок этди. У Нукус шаҳар Кенгаши  ва депутатлик гуруҳининг 2015-2019 йиллардаги фаолиятига ижобий баҳо берди. Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди. У партия Нукус шаҳар Кенгашининг ўтган даврдаги фаолиятини қониқарли, деб топиш таклифини билдирди.

Шунингдек, конференцияда жорий йилнинг декабрь оийда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён - сайловларда фаол иштирок этиш, номзодларни қўллаб-қувватлаш ишларида эътибор қаратилди.

Конференцияда депутатлар ва партия фаоллари орасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши конференциясига  делегатлар сайланди.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+