Кенгаш раиси қайта сайланди

11.09.2020 10:09:23

 

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тўрткўл тумани Аёллар қаноти Кенгашининг навбатдаги беш йиллик ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тўрткўл туман Кенгаши раиси Зиёвуддин Рузимбетов очди ва олиб борди.

Мажлисда Аёллар қаноти Кенгаши аъзолари, партиядан маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлар, фаол хотин-қизлар ва маҳаллий оммавий ахборат воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ҳисобот йиғилишида Аёллар қаноти туман Кенгаши раиси У.Аллаберганованинг «Ўзбекистон «Адолат» СДП Аёллар қанот туман Кенгашининг 2015-2019-йиллардаги фаолияти тўғрисида»ги маърузаси тингланди.

Маърузада хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини рағбатлантириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига жалб этишга  эришиш каби масалаларга урғу берилди.

Умуман, партиянинг Аёллар қаноти туман Кенгашининг 2015-2019-йиллардаги фаолияти танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Конференцияда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тўрткўл тумани Аёллар қаноти Кенгаши раиси У.Аллаберганованинг фаолияти қониқарли деб топилиб, қайта сайланди.

Зиёвуддин РУЗИМБЕТОВ,

Ўзбекистон  «Адолат» СДП

Тўрткўл тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+