Кичик хато ҳам сайлов натижасига катта таъсир кўрсатади

16.09.2019 12:09:52

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган уч кунлик ўқув-семинар машғулотларида кўплаб йўналишлар сингари “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш” бўйича ҳам кенг тушунчалар айтиб ўтилди. Бунда йўл қўйилиши мумкин бўлган энг асосий хатолар сайлов натижаларига салбий таъсир этиши муқаррар эканлиги санаб ўтилди. 

Айниқса, бугунги кунда одамлар онгини тезлик билан эгаллаб олаётган интернет имкониятларидан оқилона фойдаланмаслик, республика ва маҳаллий матбуот нашрлари билан тўғри алоқани йўлга қўймаслик, теле ва радио каналларда партия фаолиятини тез-тез ёритиб бормаслик, ташкиллаштириладиган тадбирлар ва давра суҳбатларини тор доирадаги соҳа вакиллари билан ўтказиш кабилар партия муваффақиятини ортга сурадиган жиҳатлар деб айтилиб, бунга йўл қўймаслик тўғрисида, амалий ҳаракатларни қандай олиб бориш лозимлиги хусусида ахборотлар берилди.

Шунингдек, сайлов жараёнлари олдидан депутатликка номзоднинг ишончли вакилини тўғри танлай билмаслик ёки депутатликка номзод ўз дастури билан халқ ичига кириб бормаслиги, уларни таништирмаслиги бу энг катта йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар сифатида тилга олинди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга тарғибот-ташвиқот ишларини қандай қилиб самарали йўлга қўйиш кераклиги борасида энг зарур билимлар бериб борилди.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+