Кичкинтойлар - ақл майдончасида!

11.09.2019 12:09:42

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган шахмат майдончалари кичкинтойлар учун ақл майдонига айланмоқда. Андижон туманидаги 1-мактабгача таълим муассасасида янги ташкил этилган шахмат майдончаси болажонларнинг севимли машғулот жойига айлангани ҳам буни кўрсатиб турибди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрамига “Адолат”чилардан совға сифатида топширилган майдончада кичкинтойлар ҳам ақлий, ҳам спорт машғулотларини бажармоқда. Бундан хурсанд бўлган ота-оналар партиядошларимизнинг ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.

Муроджон ҚОДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+