Ким кўп овоз оларкин?

30.09.2019 12:09:56

Амалдаги йил якунида ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик бошланди. Сиёсий жараёнда кўп ўрин эгаллаш ғалаба стратегияси ва тактикасига боғлиқ. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги Пленуми айни шу масалага бағишланди.

Бугун 18 мингдан ортиқ “адолатчилар”ни ўз сафига бирлаштирган партия олдида сайловолди тарғибот ишлари билан бир қаторда муносиб номзодларни танлай билиш вазифаси турибди. Бу борада партия етакчилари зиммасига катта вазифа юклатилган. Сиёсий майдонда ўз ўрнига эга, фаол ва ташаббускор етакчигина бунинг уддасидан чиқади.

Пленум иштирокчилари бир куч бўлиб бирлашишга, сиёсий жараённи мувоффақиятли ўтказишга келишиб олдилар.

     

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+