Когонлик депутатлар таклиф билан чиқди

22.01.2020 10:01:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг Когон шаҳар ва Когон туман Кенгашларида депутатлар учун “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши, уларнинг доимий комиссия ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлик фаолиятини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда иштирок этган партия ходимлари, депутатлар ва фаоллар ўз олдига қўйилган аниқ мақсад, вазифалар билан танишишди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов дастлаб депутатнинг асосий вазифалари ва мақсадларини санаб ўтди.

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Нодира Мўминова йиғилиш давомида сўзга чиқиб, “Бугунги депутат кечаги депутатдан ҳар жиҳатдан фарқ қилиши керак. У ташаббускор, талабчан, сабр-тоқатли ва билимли бўлсагина халқ меҳрини қозона олади”, - деб айтиб ўтди.

Учрашувда депутатлар лойиҳалар доирасида муаммоларни ўрганиш чоғида тажрибали мутахассисларни жалб этиш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида сиёсий ўқувларни самарали ташкил этиш, мурожаатларни ўрганишда мутасадди ташкилот вакилларини жалб этиш масалалари бўйича ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Тадбирда Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши раиси, Когон шаҳар ҳокими Ҳаким Ҳошимов, Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши раиси, Когон туман ҳокими Йўлдош Жумаевлар ҳам иштирок этиб, депутатларнинг масъулиятли фаолиятига омад тилашди.

Йиғилиш сўнгида билдирилган таклифлар алоҳида эътиборга олинди. Улар тўғрисида аниқ фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+