Кўксимдаги “Адолат”...

06.09.2019 16:09:17

Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрам шодиёналари ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда кўтаринки руҳта нишонланаётган бир пайтда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бир гуруҳ фаоллари давлат унвонлари ва партиямизнинг “Адолат” кўкрак нишонига муносиб топилиб, тақдирланганлиги ҳар бир партия аъзосини ғурурлантиради.

Сабаби, партиямиз фаолларига давлатимиз томонидан берилган унвонлар, партиянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва фаоллигига берилган баҳо бўлса, партиямиз томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони фаолларимизнинг халқчил ва ҳаётий ғояларимизни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва руёбга чиқаришдаги хизматларига берилган баҳо, деб биламан.

Партиямиз томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланганлар сафида борлигим, мен учун ҳаётимдаги энг қувончли, энг ҳаёжонли, унутилмас воқеа бўлди.

Сабаб шуки, озгина меҳнатнинг энг дастлаб жамоанг, раҳбариятинг томонидан эъзозланиши ва рағбатлантирилиши қилаётган ишингдан розилик ва касбингга бўлган меҳр ва садоқат туйғуларини янада оширади.

Албатта, рағбат - изланувчанлик ва талабчанликни ошириш, янада фаол бўлиш ва масъулиятни теран ҳис қилиш. Партия фаолиятидаги хизматларимни “Адолат” кўкрак нишонига муносиб деб топган партиямиз раҳбариятидан миннатдорман.

Кўксимдаги “Адолат” қалбимда жўшқинлик, фаолиятимда эса кўп сонли партиядошларимиз билан биргаликда ўсиш ва самара бўлади.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+