Кўмакка муҳтож оиланинг муаммосига ечим топилди

20.10.2020 11:10:43

 

Мирзаободлик ёлғиз аёл Наргиза Жўраева  икки нафар фарзанди билан уй-жойга муҳтожлиги  ва 17 ёшли қизи Назиранинг даволанишида мутассаддилар ёрдам бермаётганилиги сабабли Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда ZO’R TV «BU KUN» дастурига  мурожаат қилган эди. Ушбу  мурожаат «BU KUN» дастурининг 10 октябрь кунги сонида эфирга ҳам берилган эди. Шу куннинг ўзидаёқ туман ҳокимлиги, мазкур ҳудудга масъул бўлган 4-сектор вакиллари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва депутатлари ишга киришишди. Уй-жой масаласида туман ҳокимлиги томонидан Назира Жўраевага 2021 йилда туман ҳудудида қурилаётган уй-жойлардан ажратиладиган бўлди. Яъни, мурожаат эгаси эхтиёжманд оилалар учун бериладиган уй-жой эгаларининг рўйхатига киритилди. Қизи Назира эса даволаниш учун туман марказий шифохонасининг умумий амалиёт бўлимига ётқизилди.

Ҳа, савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак. Буни яхши билган саховатпешалар кўмакка муҳтож бу оиладан ёрдамини аямаяпти. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари Носир Маҳмудов ва Мурод Давуровлар ҳам Назира Жўраеванинг даволаниши билан боғлиқ дори-дармон ҳаражатларини  ҳамда зарур озиқ-овқат таъминотини ўз зиммаларига олишди. Демак, хасталик билан курашаётган Назиранинг саломатлиги саховатли инсонлар назоратида. Туман солиқ инспекцияси ва тиббиёт бирлашмасининг ходимлари ҳам  бу оила учун зарур ёрдамларни беришган.

Халқимизда саховатли инсонлар адолатли бўлади, адолат бор жойда эса саховат ҳам бўлади, дея бежизга айтмаган экан. Адолат истаб қилинган мурожаат саховатли инсонлар ва масъулларнинг ўз вақтида берган жавоби сабаб ижобий ечим топди. Аслида мақсад ҳам шундан иборат эди.

Шерали ШОЙЗОҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзаобод туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+