Номзод Қумқўрғоннинг мавқеини оширмоқчи

09.12.2019 14:12:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан  81-Қумқўрғон сайлов округидан кўрсатилган номзод Абдуқаҳҳор Астанақулов Қумқўрғон туманидаги тиббиёт бирлашмаси, тумандаги “Оқтом” МФЙ, “Катта кўл” МФЙларда сайловолди ташвиқот тадбири ўтказмоқда.

Мазкур учрашувларда  партиянинг Қумқўрғон туман кенгаши вакиллари, тиббиёт ходимлари, маҳалла фуқаролари иштирок этди.  

Тадбирда сўз олган номзоднинг ишончли вакили партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида тўхталиб,  хусусан партиянинг навбатдаги сайловлар олдидан Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳуқуқий демократик, ижтимоий давлат ва барча учун фаровонлик таъминланган адолатли фуқаролик жамиятини қуришнинг социал демократик модели таклифи ҳақида сўз юритиб, унинг асосий қоидалари билан таништириб ўтди. Шундан сўнг 81-Қумқўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ҳақида маълумотлар берди.

-Партиямиз фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилиш ва амалга оширишда жамият ташкилотларини кенг жалб этиш, шунингдек, тиббиёт соҳасига ҳам янги ресурсларни, иқтисод қилувчи технологияларни жорий этиш тарфадори. Шу мақсадда қишлоқ врачлик пунктларида қуёш энергиясидан фойдаланиш ташаббуси илгари сурилди ва бу ташаббусни амалиётга жорий этиш механизми айнан партиядошларимиз тарафидан ишлаб чиқилди,-дейди депутатликка номзод Абдиқаҳҳор Астанақулов. -   Сайловолди дастуримда Қумқўрғон туманининг мавқеини янада кўтариш, коммунал хизматлар сифат даражасини ошириш, ҳудудни иқтисодий, сармоявий, ижтимоий, маданий жиҳатдан замонавийлаштириш, республика бошқарувида бевосита иштирок этадиган, жамиятимизда демократлашув жараёнларини илгари сурадиган ҳудудлардан бири сифатида  шакллантириш каби муҳим масалалар ўрин олган.

Сайловолди учрашувларда иштирокчилар  депутатликка  номзодимиздан  ўзларини  қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

                                                                           Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё

                                    вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+