Конференцияда қабул қилинган қарорлар маъқулланди

15.10.2019 10:10:31

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ходимларининг иштирокида партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашларида ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари, фаоллар, депутатлар, “Ёш адолатчилар” ва Аёллар қаноти фаоллари иштирок этишди.

Партиянинг Қоракўл, Олот, Қоровулбозор туман ва Бухоро шаҳар Кенгашларида бўлиб ўтган навбатдаги сайлов конференцияси йиғилиш иштирокчиларининг айни бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларда фаоллигини оширди.

Кун тартибида дастлаб “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат ҳар бир инсон учун” деб номланган Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолият тўғрисида айтиб ўтилди. Сўнгги беш йил ичида дастур моҳиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган ишлар ҳақида тушунчалар берилди. Бу борада иштирокчиларининг фикрлари ўрганилди.

Конференция мажлисида партия туман ва шаҳар ташкилоти назорат-тафтиш комиссиялари, депутатларнинг 2015-2019 йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳам ҳисобот берилди. Ҳисобот давомида баъзи мавжуд камчиликлар тилга олинди. Депутатларнинг фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг баъзи мурожаатларга нисбатан эътиборсизлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, партиянинг янги таҳрирдаги Устави ва Дастури лойиҳалари асосида иштирокчиларнинг таклифлари ўрганилди. Ҳар бир соҳа ходими фаолиятларини такомиллаштириш мақсадида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

-Бугунги ҳисобот-сайлов конференцияси партия аъзоларининг сайлов жараёнларидаги фаолиятларини оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман. Айниқса, партиянинг янги Устави ва сайловолди дастури лойиҳаси борасида ўрганилган таклифлар йиғилиш иштирокчиларини бир мақсадга бирлаштирди, - дейди Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Ориф Эгамов, - Йиғилишда депутатлар фаолияти юзасидан берилган ҳисобот ҳам депутатларнинг масъулиятини шакллантирди, уларни халқ билан янада яқинлаштиришда хизмат қилди.

Йиғилиш давомида партия ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясида иштирок этиш учун делегатлар сайланди. Шунингдек, ташкилий масалалар ҳам кўрилди.

Кун тартибидан ўрин олган ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Қарорлар эса иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+