Конституция – адолат қомуси

09.12.2019 18:12:54

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят фаоллари, жамоат арбоблари, санъат намояндалари, хорижий давлатлар инвесторлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Байрам тантанасига йиғилганлар қўлларини кўксига қўйиб, унга жўр бўлдилар.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов  қатнашиб,  йиғилганларни Конституция куни билан қутлаш баробарида ушбу қомусий ҳужжатнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Конституция қабул қилинганидан буён ўтган йиллар давомидаги тараққиёт ва ҳаётнинг ўзи бахтимиз Қомуси сифатида эътироф этилган мазкур юксак ҳуқуқий ҳужжатнинг нақадар етук ва ишончли эканлигини тўла тўкис тасдиқлади. Зеро, Ўзбекистон халқининг ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиши, кўп асрлик орзу-умидларини рўёбга чиқариши йўлида Конституциямиз муҳим аҳамиятга эга бўлганини фахр билан таъкидлашимиз жоиз.

- Конституциямизни доимий ва чуқур ўрганиш зарур - дейди,  Ўзбекистон Адолат СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов - Уни ҳаётимизнинг дастуруламалига айлантириш ва шу асосда ҳуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқариш ҳамда бошқа кишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Айниқса, амалдаги сайловлар йилида Бош Қомусимиз қабул қилинган кун кенг байрам қилинаётгани бежиз эмас. Биз «адолдатчилар» конституцияни ўз байроғимиз деб биламиз.

Тантана катта концерт дастури билан давом этди.

Рустамжон ЭШОНОВ,

партия фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+