Коронавирусга қарши эмлашга шошилинч эҳтиёж йўқ

04.02.2021 20:02:40

  Маълумки,  2020 йил давомида бутун дунё қатори мамлакатимизда  ҳам оғир ва синовли кунлар – пандемия ўз соясини солмасдан қўймади.

 Давлатимиз раҳбарининг тўғри ва оқилона тутган сиёсати сабаб, коронавирус пандемиясини  халқимиз билан ҳамжиҳатликда,  карантин қоидаларига тўғри ва талаб доирасида амал қилган холда енгиб ўтяпмиз. Аммо,  юртдошларимизни  қўрқувга солаётган  коронавирусни  янги турлари мамлакатимизга ҳам келадими,  коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади,  эмлашнинг инсон саломатлиги учун ножўя харакатлари ва бошқа бир қатор саволлар ва гумонлар  кенг тарқалмоқда.

Мамлакатимиз фуқароларнинг аксарияти  турли кўринишларда  коронавирус пандемиясини ўтказишди. 

  Таҳлилларга кўра, пандемия даврида  одамлар  ўз соғлигига  жуда эътиборли бўлиш даражаси сезирарли ошди.  Жумладан, тўғри овқатланиш, бадантарбия,  айниқса,  пиёда юриш, тозалик, санитария гигиена қоидаларига  риоя этиш, вақтида шифокор кўригидан ўтиш ва   соғломлаштиришга қаратилган турли машғулотларни кундалик одатига айлантиришди. Демак, коронавирус ўтказган одамларда табиий равишда коронавирусга қарши  иммунитет пайдо бўлади.

  Агар фуқаролар  коронавирусга қарши эмланадиган бўлса,  инсон соғлиги учун хавф туғдириш эхтимоли ҳам йўқ эмас. Эмлаш  сурункали касаллиги бор инсонлар ҳаётини  салбий  оқибатларга олиб келиши мумкин.   Шу боис,  коронавирусга қарши эмлашга шошилмаслик мақсадга мувофиқдир.

 

Тохир ПАЛВАНОВ,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+