Коронавирусни ҳамжиҳатликда енгамиз

18.03.2020 14:03:40

     Маълумки, мамлакатимизда коронавируснинг қайд этилгани муносабати билан  айрим бозор ва дўконларда озиқ-овқатларнинг ҳамда дорихоналарда ҳимояловчи ниқоблар, хлор ва бошқа тиббий воситаларнинг нархи асоссиз оширилгани  фуқароларнинг  эътирозларига сабаб бўлмоқда.

       Мазкур  муаммоларни  ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида партиянинг Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида вилоят Кенгаши раиси ўрибосари, вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Қурязов раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, вилоят марказидаги “Деҳқон бозор” ҳудудида сотилаётган озиқ-овқат  нархлари  ўрганилди. Сотувчи ва харидорларнинг фикрлари  эшитилди.

Ўрганишлар натижасида озиқ-овқатлар нархларининг ошгани тўғрисидаги муаммолар кузатилмади. Аммо бозор ҳудудида жойлашган 57-58 дорихоналарда вирусдан ҳимояловчи ниқоблар, хлор, исириқ ва бошқа тиббий воситалар сотиб бўлингани боис фуқаролар дорихонама-дорихона юриб, мазкур тиббий воситаларини қидираётгани маълум бўлди. Аниқланган  муаммолар юзасидан вилоят Кенгаши депутати У.Қурязов, вилоят Хоразм “Дори-дармонлар” МСЖ раҳбари С.Ражабов номига депутатлик сўрови чиқариш ва уни назорат қилиш ишларини бошлаб юборди.

   Шунингдек, ўрганиш давомида ишчи гуруҳ томонидан сотувчи ва тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашилди,  коронавирусни   бартараф этиш учун  ҳамжиҳатликда  масъулият,  холисона ва олийжаноблик билан иш олиб бориш инсонийлик бурчимиз экани тўғрисида тушунчалар берилди.

 

                                                                                   Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                          Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+