Коррупция тараққиёт кушандаси!

29.09.2019 14:09:20

Ҳозирда жадал ислоҳотлар билан ривожланаётган юртимизнинг барқарорлик билан тараққий этишида айрим жабҳаларда “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келмоқда. Шу боисдан хам коррупцияга қарши курашиш барча юрдошларимиз учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Коррупция – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шаxсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емириши жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум. Агарда коррупцияга қарши ўз вақтида курашилмаса, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юзага келтиради. Аҳолини, халқни олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини йўқ қилади ҳамда жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатларда адолатсизликни вужудга келтиради. Энг ёмони, аҳоли ўртасида турли хил норозиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан Асака туманида ташкил этилган “Коррупцияни илдизигача қуритамиз!” шиори остида ўтказилган митингдан кўзланган мақсад ҳам бу иллатга қарши жамиятимизнинг барча фаол аъзоларини бирлаштириш орқали курашиш, қонунчиликка киритилиши зарур бўлган ўзгартиришлар ва амалий натижаларга эришишдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+