Коррупцияга йўл бермаймиз!

12.11.2019 12:11:20

Хонобод шаҳар марказидаги очиқ майдонга йиғилган ёшларнинг хайқириғи жамоатчиликнинг эътиборини тортди. Эрталабдан Ўзбекистон  “Адолат” СДП байроғини тутган митинг қатнашчиларининг шаҳар кўчаларида “Коррупцияни илдизи билан қуритамиз!”, деган овози барчани даврага чорлади. Жиноятчиликнинг бу тури чиндан ҳам ҳар қандай соҳа ривожига соя солиши, унинг олдини олишга барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

-Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан  айни шу мақсадга қаратилган лойиҳа доирасида  амалга оширилаётган ишларни матбуотда кузатиб боряпман, -дейди “Хонобод садоси” газетаси муҳаррири Хулкарой Мўминова. - Қонунчилигимизда коррупцияга йўл қўйган шахсларга жазо муқаррар бўлса-да ҳамон айрим холларда учраб тургани ачинарли. Шу сабаб унга қарши курашишда жамоатчиликнинг, айниқса, ёшларнинг роли катта. Партия фаоллари бу борада биргина тадбирлар ўтказиш билан чекланмай маҳаллаларда ҳам тушунтириш ишларини олиб бораётгани эътиборли. Бу айни вақтда жамиятимиз ривожига хизмат қилади.

Митинг доирасида иштирокчилар билан “Коррупция: қонун, жазо ва оқибат” мавзусида сўров ўтказилди. Вилоят партия кенгаши фаоллари томонидан коррупция ва унинг салбий оқибатлари, амалдаги қонунчиликда унга бўлган муносабат мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилди.    

                                               Малохатхон МУСАЕВА,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+