Коррупцияга муросасиз кураш маданиятини кучайтирамиз

09.01.2021 13:01:28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаати ҳар бир юртдошимиз қатори партия фаоли сифатида мени ҳам руҳлантириб юборди.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида мамлакатимиз тараққиёти учун энг зарур бўлган соҳаларга чуқур эътибор қаратилди.

Хусусан, муҳтарам Президентимиз мамлакатимизда коррупцияни йўқ қилиш мақсадида илгари сурган фикрлари, яни коррупциянинг ҳар кандай кўринишига муросасиз  бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шартлигини таъкидлаб ўтгани ҳар биримизни хушёрликка чорлади. Бу иллатга  қарши курашишга барча давлат органлари,  сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари,  оммавий  ахборот воситалари  умуман ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарурлигини таъкидлади. Президентимиз таъкидлаганидек, коррупция ўта оғир жиноят экани ва унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини фарзандларимизга ёшлик давридан бошлаб сингдиришимиз, уларга фақат ҳалол меҳнат ва тадбиркорлик орқали даромад топишни ўргатиш масъулиятини яна бир бор олдимизга вазифа қилиб қўйдилар. 

Қувонарлиси, партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам  аҳолининг барча қатламлари орасида, айниқса, ёшларда коррупцияга қарши  муросасиз кураш маданиятини кучайтириш муҳимлиги ҳамда Бош прокуратура билан ҳамкорликда  шу беш йил ичида Ўзбекистон Респудликасининг  коррупцияга  муросасиз 50 та давлат қаторига киришини таъминлашга қаратилган коплекс  чора-тадбирларни белгилаб, амалга оширилиши учун саъй-ҳаракатлар  олиб борилмоқда. 

Бу жуда оғриқли масалага қарши курашишда партиямиз фаоллари билан ҳамжиҳатликда Мухтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда фаолликни янада кучайтиришга қарор қилдик.

                                                                                                               Шухрат ХУСАИНОВ,

                                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                               Янгибозор туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+