Коррупцияга нисбатан муросасиз ва тоқатсизмиз!

20.12.2019 11:12:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Ғиждувон туманида “Биз адолат тарафдоримиз” шиори остида митинг ташкил этилди. Унда партия ходимлари, фаоллар, партия хайрихоҳлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов ўз нутқида партиянинг сайловолди дастури ҳамда белгилаб қўйилган аниқ мақсад ва вазифалар хусусида таъкидлаб ўтди. Жумладан, партиянинг бош мақсади адолат устуворлигига эришиш, унинг қарор топишида суд ҳокимиятининг ўрни ва ролини ошириш дастурда алоҳида эътиборга олинганлиги қайд этиб ўтилди.

Митинг иштирокчилари жойларда ва соҳаларда учраб турадиган коррупциоген омилларнинг олдини олиш борасида партия ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари хусусидаги аниқ таклифлар билан ҳам танишишди. Хусусан, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз кураш маданиятини кучайтириш бутун жамиятнинг бурчи эканлигини эътироф этишди. Коррупцияга қарши кураш, жамиятда ушбу иллатга нисбатан мутлақо тоқатсизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, кенг оммага етказиш борасида самарали ишларни ташкил этиш партиянинг асосий мақсади эканлиги алоҳида таъкидланди.

Митингда аҳолининг сиёсий фаоллиги оширилди ҳамда маънавий тафаккури бойитилди. Ташкил этилган викторина ўйинлари эса катта қизиқиш уйғотган ҳолда фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг сиёсий тафаккурини бойитди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+