Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

11.02.2021 11:02:39

Маълумки, истиқлол йилларида жаннатмакон юртимиз ҳар тарафлама жадал суръатларда ривожланиб бораётган даврда, мамлакатимиз тараққиётининг кушандаси бўлган коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлишимиз кундалик ҳаёт тарзимизга айланди. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари қаторида  биз  сиёсий партия вакиллари ҳам  коррупция ўта оғир жиноят экани ва унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини фуқароларга ва ёшларимизнинг онгига янада чуқурроқ сингдириш орқали, уларга фақат ҳалол меҳнат ва тадбиркорлик орқали даромад топишни ўргатиш мақсадида партиямиз Сиёсий Кенгашининг 2021 йил 19-январдаги 01-03/21-сонли хатига асосан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида  илгари сурилган ғоялар доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг онгига коррупцияни жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимини ўстириш, уларда коррупцияга қарши нафрат уйғотиш мақсадида иншолар танлови тадбирлари ўтказилмоқда.

Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат эканлиги ҳамда ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга чуқур эътибор қаратишимиз зарур. Шунингдек, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилиши, коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилиши жуда ўринли бўлди.

Биз партия фаоллари ҳамжиҳатликда партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган  коррупцияга оид ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларнинг аниқлаш ва бартараф этилишини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни йўқотиш чораларини кўриб, Ватанимизни янада гуллаб-яшнаши ва тинчлиги йўлида, фуқароларимизнинг осойишталиги ҳамда эртанги кунимизнинг фаровон бўлиши учун  саьй-ҳаракатларимизни   самарали  давом этамиз.

 

                                                                                                                    Сарвар ҚАЗАҚОВ,

                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                         Хоразм вилоят Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+