Коррупцияга қарши кураш ҳаётий позицияга айлансин

28.10.2019 22:10:25

Қува туманидаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида  митинг бўлиб ўтди. 

Коррупция глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат  давлат ва жамиятнинг ривожига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишида тўсиқ бўлибгина қолмай, ижтимоий қатлам ҳуқуқларининг поймол бўлиши, салоҳиятли кадрлар заҳирасини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатади. Митингда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган фикрлар билдирилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари А.Умаров сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда қонун устуворлигини таъминлаш,  барча соғлом рақобатни  кучайтириш, коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар  хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Инсон мафаатларини  таъминлашнинг, шахс ҳамда  жамият манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилишда ҳар бир фуқаро коррупцияга қарши курашишни ўз ҳаётий позициясига айлантириши  даркорлиги таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қува тумани томонидан “Адолатни мадҳ этгум” шеърлар танлови туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга  диплом  ва эсдалик совғалари топширилди. Биринчи ўрин Шаҳноза  Қосимова,   иккинчи ва учинчи ўринлар  –  Раҳимахон  Набиевага  ва  Муҳаммаджон Омоновга насиб этди. 

-Танловда 100 га яқин  шеърларни кўриб чиқдик, – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Қува тумани раиси Аъзамжон Турдибоев.  – Ўқувчилар  адолат тушунчасига,  унинг моҳиятига ўз  қарашларини сатрларда ифода этишган.   Фикрлари ўзига хос, теран ва беғубор. Инсон ўзгаларга адолатли бўлиши ва яхшилик улашиши,  шу билан бирга, адолатнинг бахтиёр ҳаёт калити эканлигидир.  Муносибини танлаб олиш осон бўлмади.

Шу билан бирга  партиянинг мақсад ва вазифалари акс этган лойиҳаларда фаол иштирок этган бир гуруҳ партия фаолларига ташаккурномалар топширилди. 

Тадбир давомида партия аъзолигига қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари  тақдим этилди ва улар томонидан “Адолат” қасамёди қабул қилинди.

Митинг давомида  мусиқа санъати  мактаби иқтидорли ўқувчилари, спорт усталарининг чиқишлари олқишларга сазовор бўлди. Уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Элимиз суйган санъаткорлар томонидан  ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон  “Адолат”  СДП Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+