Кучли илм-маърифат – Ўзбекистон тараққиёти гарови!

24.01.2020 22:01:21

Ҳозиргина мамлакатимиз тарихида муҳим воқеа сифатида муҳрланган -  ҳурматли Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тингладик. 

Бу  Мурожаат нафақат Олий Мажлисга, балки Ўзбекистонда яшаётган ҳар-бир инсон учун муҳим жараён бўлди. Президентимизнинг нутқи барча соҳада бўлаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш борасидаги маслаҳатлари, айниқса, бу йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб эьлон қилиниши олқишлар билан кутиб олинди.

Бугунги Мурожаатномада аввалги 3 йил ичидаги ижтимоий-иқтисодий соҳалар бўйича маълумотларни тингладик. Муаммо ва камчиликларнинг бартараф этиш чоралари асослантирилган  холатда  қайд этилди.

2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”  деб номланиши   таълим ва иқтисодий соҳаларни янада ривожлантиришга  имконият яратади.

Шунингдек,  сиёсий партияларга яратилаётган имкониятлар ва билдирилган  ишонч,  депутатларининг янгича фикрлаш, янгича фаолият олиб бориши ва сайловчилар олдида турган бурч ва вазифаларини янгича  адо этишга қаратилган мурожаат халқчил ва ҳаётийлиги билан аҳамиятли бўлди. 2019 йил 22 декбрдаги сайловларнинг янгича демократик руҳда   бўлиб ўтгани тўғрисидаги  Жаҳон ҳамжамиятининг  эътирофи келгуси беш йилликда фаолликни  бундан ҳам кучлироқ оширишимиз учун рағбат бўлди.

Давлатимиз раҳбари таьлим соҳасини ривожлантириш билан бирга келажагимизни таъминлаш ҳамда Ўзбекистонни энг ривожланган мамлакатлар қаторида кўриш учун фарзандларимизга барча шарт-шароитларни яратишни  биринчи галдаги вазифа этиб белгилагани, Ватанимиз келажаги бўлган фарзандларимизни  илм-маърифатли, комил  инсонлар бўлиб тарбияланишида  муҳим аҳамият касб этади.

Қувонарлиси, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  устувор мақсадлар ва амалга оширилган ислоҳотларда  партиямизнинг алоҳида хизматлари борлиги  ҳар бир партиядошимизга куч бағишлади.

Мурожаатномада ҳар бир соҳага қаратилган эътибор ва илгари сурилган илғор ва халқчил ғоялар  мамлакатимиз тараққиётини изчил ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш шароити сифатини юқори даражага кўтаришда  самара беришига ишонамиз. Бунинг учун эса, ҳар биримиз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тамошабини эмас, фаол иштирокчиси, ташаббускори  сифатида жонбозлик кўрсатишимиз зарур.

                                                                                                             Гулора  ИСМОИЛОВА,

                                                                                                     Ўзбекистон  “Адолат” СДП

                                                                          Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+