Кучли ижтимоий сиёсат – халқ фаровонлигининг кафолати

09.01.2021 16:01:52

Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникада Ўзбекистон "Адолат" СДП Фарғона шаҳар Кенгаши ҳамда халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бағишланган “Кучли ижтимоий сиёсат – халқ фаровонлигининг кафолати” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши  вакиллари, поликлиника тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Юртбошимиз халқимиз ва парламентга Мурожаатномасида  барча жабҳаларда амалга оширилиши белгиланган ўзгаришларни таъкидлаб, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича янги ислоҳотларни олиб бориш, ёш тиббиёт вакилларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтдилар. Жумладан, ҳар бир маҳаллада  болалар, ҳомиладор аёллар, эътибор ва тиббий кўмакка муҳтож, қон-томир онкологик сингари касалликларга мойиллиги бўлган фуқаролар билан ишлашнинг алоҳида тизими жорий этилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда фундамент бўлиб хизмат қилади. Янги поликлиникаларнинг ишга туширилиши ҳамда мавжудларидаги аҳволни яхшилаш эса тиббий  хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади.

Бугунги кунда 3-сонли оилавий поликлиникада 11 нафар шифокор, 71 нафар ҳамширалар меҳнат қилмоқда ва 33 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатяпти. Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев улар билан суҳбат чоғида Мурожаатнома юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб,  соҳадаги янгиланишлар, ўрта бўғин тиббиёт ходимларининг обрўси ва мавқеъини оширишга алоҳида эътибор қаратилганлигидан мамнун эканлигини билдирди. 

Давра суҳбати давомда шаҳар Кенгаши раиси Шаҳноза Аҳмедова партиянинг мақсад ва вазифалари, Сайловолди дастурида кўзда тутилган ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар  ҳусусида сўз юритди.

Тадбир якунида поликлиника ходимларига Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг аъзолик билетлари топширилди.  

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+