Кузатувчи ва ваколатли вакиллар билан ишлаяпмиз

27.09.2019 11:09:51

Аввалроқ Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши томонидан   “Сайлов: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилганлиги ҳақида хабар берганлик. Унда вилоят кенгаши мутахассислари, партия маҳаллий кенгашларининг етакчилари, фаоллар иштирок этгандилар.

Баҳодир Болтабоев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

 – Ўшанда семинар-тренинг машғулотлари иштирокчиларнинг фаоллигида ўтди. Қатор тезкор сўровлар ва психологик ўйинлар ҳам уюштирилди. Улар барча қатнашчилар сайловолди кампаниясига пухта тайёргарлик кўраётганликларидан далолат берди. Энди эса туманларда ҳам худди шу мавзуда БПТ раислари ва фаоллар билан семинар-тренинглар ташкил этилди. Бунинг учун алоҳида жадвал ишлаб чиқилди ва вилоят кенгашидан масъуллар бириктирилди.

Биринчи бўлиб бу ишга “Адолат” СДП Учқўрғон туман кенгаши киришди.  40-умумтаълим мактаби биносида партия фаоллари, кузатувчилар ва ваколатли вакиллар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Унда вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Абдужаббор Нишонов, вилоят Кенгашининг ижрочи котиби Дилшод Абдураҳмонов, туман кенгаши раиси Рустамжон Хўжамбердиев кун тартибидаги масала юзасидан ахборот беришди. Иштирокчилар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайлов кампаниясини муваффоқиятли ўтказиш юзасидан ўзларининг қатор таклифларини ўртага ташладилар.

 Тўрақўрғонда эса “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган  “Кузатувчи ва ваколатли вакил сайлов жараёнининг мухим иштирокчиси" мавзусидаги семинар-тренинг қатнашчилари  туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактабида тўпландилар. Ўзбекистон "Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Баходир Болтабоев, Тўрақўрғон туман партия  Кенгаши раиси Захрохон Ахмедова сайловолди жараёнида эътибор берилиши лозим бўлган масалаларга атрофлича тўхталиб, кўпчиликни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ҳам қайтардилар. 

Худди шундай семинар-тренинглар Янгиқўрғон, Мингбулоқ ва бошқа туманларда ҳам бўлиб ўтди.

                                                                                            Нурбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+