Кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий билими бойитилди

24.09.2019 11:09:29

Жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 23-28 сентябрь кунлари кузатувчилар ва ваколатли вакилларни ўқитиш белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят ва туман, шаҳар Кенгаши ходимлари ҳам тренерлардан олган билимларига таянган ҳолда сайлов участкаларида кузатувчи ҳамда ваколатли вакил сифатида фаолият олиб борадиганлар учун сиёсий ўқувларни ташкил этишни бошлаб юборишди.

Хусусан, партиянинг Когон туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда тренерлар ушбу вазифага масъулият билан ёндашган ҳолда барча йиғилганларнинг сиёсий саводхонлигини шакллантиришди. Дастлаб сайлов кодекси ҳамда унинг моддалари хусусида, шунингдек, сайлов жараёнларидаги фаолият, яъни ваколатли вакил ҳамда кузатувчиларнинг ҳуқуқлари, вазифалари, уларнинг иштироки тўғрисида тўхталиб ўтишди.

-Сайловда фаол иштирок этиш Ўзбекистонда истиқомат қилувчи фуқароларнинг олдида турган муҳим вазифадир. Айниқса, сиёсий фаоллигимизнинг юқори даражада бўлиши бизлардан билим ва тажрибани талаб этади. Партия ходимларининг шу мақсад йўлида ташкил этган ўқувлари ҳар биримизнинг вазифаларимизга бўлган эътиборни кучайтирди, - дейди кузатувчи Дилафрўз Ахмедова.

Ўқув давомида фикр ва мулоҳазалар билдирилди, таклифлар тингланди ҳамда сайловда фаол иштирок этиш мақсадида аниқ вазифалар қайд этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ахорот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+