Кузатувчилар ва ваколатли вакиллар тайёргарликни бошлади

30.09.2019 17:09:01

Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши томонидан жорий йилги сайлов жараёнларида иштирок этадиган партия фаолларидан иборат кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун ўқув семинарлари бошланди.

Ўқув семинар давомида тажрибали тренерлар томонидан иштирокчиларга «Демократик жамиятда сайловлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари», «Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, янгиликлари ҳамда унинг нормаларини амалиётга жорий этиш механизмлари», «Сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг иштироки», «Адолат СДП сайловолди дастурининг асосий жиҳатлари» мавзуларида маърузалар қилиниб, cайловга доир пиар технологиялар ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, барча иштирокчиларга услубий материаллар тарқатилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот котиби

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+