Лойиҳа доирасида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

19.02.2020 19:02:36

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқ билан мулоқотнинг замонавий ва самарали механизмларини жорий қилиш орқали яъни  партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида одамларни ўйлантираётган турли масалаларни, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга партиямиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ҳам жойларда аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказмоқда.

Ушбу ҳафтада партиянинг Нукус шаҳар Кенгашидаги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Нукус шахридаги "Берекет" МФЙ ҳудудида жойлашган  хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўрнатилди. Мулоқат давомида маҳалладаги уюшмаган ёшларнинг яқинлари билан учрашилиб, аҳволлари ўрганилди ва ишсиз ёшларга оилавий тадбиркорлик, хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида батафсил тушунчалар ҳам берилиб ўтилди.

Мулоқот давомида фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди. Улар асосан ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой тадбиркорлик учун кредит олиш, ёшлар масаласи, ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, муаммони ҳал этишини маълум қилди.

Бугунги ушбу партия  лойиҳаси  доирасида  амалга оширилаётган бундай амалий ишлар депутат фаол бўлишига ундамоқда. Зеро, аҳолининг депутатга бўлган бугунги ишончи эртанги кунга бўлган ишончи ҳисобланади.

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+