Маданий-маърифий тадбир қандай мақсадни кўзлади?

13.11.2019 16:11:58

Урганч шаҳридаги Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат  боғида  “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш-давр талаби” шиори остида митинг ўтказилди. Тадбирга кенг жамоатчилик, партия фаоллари, хайрихоҳлари, депутатлари,  воҳага таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Партиянинг дастурий ғояларини омма орасида кенг тарғиб қилишга бағишланган маданий-маърифий тадбирнинг аввалидан ўрин олган митингда Ўзбекистон  “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби З.Абдуллаева сўзга чиқиб, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган  ислоҳотлар, муаммолар билан бир қаторда аҳолини тиббий маданиятини оширишга партия томонидан қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.   

Тадбир давомида партия фаолиятига  оид лавҳалар, ғоявий чиқишлар, “Ёш адолатчилар” қаноти ва “Аёллар қаноти” вакилларининг партияга доир викторина саволлари,  партия қошида ташкил этилган “Истеъдод” клуби аъзоларининг саҳна кўринишлари тадбир самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                                                                                    Дилмурод НОРМЕТОВ,

                                                                                                                Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                   Хоразм вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби

                                       

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+