Маҳалла аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

01.04.2020 10:04:19

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш жараёнида "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари, депутатлари томонидан хайрли ишлар амалга оширилаётганлиги таҳсинга лойиқдир.

Хусусан,партиянинг Қумқўрғон туман Кенгаши ташаббуси ва ҳомийлиги остида тумандаги "Боғаро" МФЙ ходимлари билан ҳамкорликда маҳалладаги кам таъминлланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, хонадон эгалари билан суҳбатлашилди.

Айни синовли кунларда ваҳимага тушмасдан, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, мазкур хонадонларга гўшт, ёғ, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ш.Холмуродова, "Боғаро" МФЙ фуқароси:

-Синовли кунларда барча билан ёнма ён туриб қийинчиликларни енгиш халқимизга хос фазилатлардан бири. Қийин дамларда бизни йўқлаб келган, кўнглимизга таскин бериб, кундалик эҳтиёжларимизга кўмаклашган саховатпеша партия вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон "Адолат" СДП

Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+