Маҳалла фуқаролари озиқ-овқат ва тиббий ниқоблар билан таъминланди

27.03.2020 16:03:00

Коронавируснинг олдини олиш бўйича барча вилоятларда бўлгани каби Сурхондарёда ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари ҳам жипслашиб, халқ ичига кириб бориб, турли ваҳималарга ўрин йўқлигини, қолаверса, жойларда нарх-наволарнинг сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Малика Аманова томонидан шаҳардаги “Тупроққўрғон” маҳалласида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларига ташриф буюрилиб, фуқаролар билан гаплашди, озиқ-овқат ҳамда тиббий ниқоблар тарқатилди. Айни пайтда фуқароларга коронавирусга қарши ҳимояланишда кўриладиган талаблар хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Меҳринисо Ўралова, маҳалла фуқароси:

- Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар шундай кунларда билинади. Айни шундай синовли дамларда кимдир сизнинг аҳволингизни сўраб келса кўнглингиз тоғдек кўтарилар экан. Депутат Малика Аманова авваллари ҳам кўп марта хонадонимизга ташриф буюриб, мурожаатларимизни тинглаган. Имкон қадар муаммоларимизни ҳал қилиб берган. Яна шундай пайтда маҳалламизга ташриф буюриб, юртдошларимизга кўмак бераётганлигидан эса жуда ҳам мамнунмиз. Депутатга минг бор ташаккурлар билдирамиз.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон  “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+