Маҳалла фуқаролари партия дастури билан танишдилар

25.11.2019 14:11:29

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида, таълим муассасаларида, ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказиб, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, партия платформаси ҳамда сайлов кампанияси жараёни ҳақида фуқароларнинг билимларини бойтиб келмоқда.

-Маҳалламизда “Адолат” партияси ҳамкорлигида сиёсий ўқувлар, юзма-юз мулоқотлар ташкил этиб келмоқдамиз, бугунги ташкил этилган тадбир ҳам аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланишга ва албатта муносиб номзодга овоз беришга ёрдам беради – дейди “Тадбиркорлар” МФЙ хотин-қизлар ва оилалар билан ишлаш бўйича мутахассиси Лола Равшанова.

Албатта, партия дастуридаги энг муҳим мақсад ва вазифалар жойларда амалиётга жорий этилиши холисона, танқидий ўрганилиши, умумлаштирилиши ва ижобий тажриба сифатида барча ҳудудлардаги партия Кенгашлари, депутатлик гуруҳларига тавсия этилиши лозим. Чунки биз бир-биримиздан ўрганиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб ҳаракат қилса, жамиятда адолатли, фаровон таъминлашга кўмаклашувчи сиёсий кучга айланамиз.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+