Маҳалла раиси энди ислоҳотчи

14.12.2020 17:12:11

Муҳтарам Президентимизнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразмга ташрифи ҳар галгидан ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм фаоллари, нуронийлари ҳамда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида воҳамизда илк бор тажриба сифатида «Маҳалла раиси - ислоҳотчи» тамойили асосида ишлар ташкиллаштирилиши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизимни яратиб берганлари жуда катта мақсадлар сари имконият очиб берди.

Тан олиш керакки, олдинлари иш тизими  юқоридан пастга қараб юрар эди, бунинг натижасида самарадорлик ва унумдорлик кўрсатгичлари жуда пасайиб кетишига сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас.

Эндиликда Президентимиз томонидан кўрсатиб берилган янги тизим бўйича  маҳалла раиси ўзининг ҳудуди бўйича ислоҳотчи шахс бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилган маҳалла раисига ёрдамчи қилиб солиқ, молия, бандлик, инвестиция, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга масъул раҳбарлар тайинланишини ўз навбатида мамлакатимиз тараққиёти  ривожланишининг яна бир омили сифатида кўришимиз мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг нафақат маҳалла тизимига, балки, ёшлар, туризм, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга қаратган эътибори  ва илгари сурган илғор ташаббуслари ҳамда Хоразм элига бўлган эҳтироми биз хоразмликларга куч ва ғайрат бағишлади.

Юртимиз тараққиётига, фуқароларимизни ҳаётидан рози бўлиб яшашлари,  айниқса  янги Хоразмни барпо этиш учун бор имкониятимизни сафарбар этишга белни маҳкам боғладик.

 

                                                                                            Улуғбек ҚУРЯЗОВ,

                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                     Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари,

                                                  вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+