Маҳаллада тиббий кўрик ташкил этилди

17.07.2020 12:07:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд туман Кенгаши томонидан “Саломатлик йўлида  бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги “Кусахо” маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда 17 нафар фуқаролар ЛОР, хирург, терапевт  йўналишидаги малакали шифокорлар томонидан керакли тавсияларни олди.

Пандемия даврида ҳам бизнинг ҳолимиздан хабар олиб турган депутатимиз Зуҳра Қуддусовага раҳмат. Ўтган гал келганларида қаричилик, озроқ тобим бўлмаяпти деган эдим. Бугун шифокорларни бошлаб келибди. Озроқ қон босимим кўтарилгани учун безовта қилаётган экан. Шифокорлар керакли тавсияларни беришди – дейди Бозорой она Эргашова.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+