Маҳаллага 8 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди

17.06.2020 14:06:26

Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Жамшид Аманов ташаббуси билан туманда фаолият кўрсатаётган фаол тадбиркор О.Хуррамов ҳамкорлигида тумандаги «Меҳнатобод» МФЙ фуқароларига арзонлаштирилган 8 тонна ун тарқатилди.

– Мазкур маҳаллада олиб борилган ўрганишлар натижасида 50 та кам таъминланган, 30 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила, шунингдек, 21 нафар ногиронлиги бўлган, 8 нафар якка-ёлғиз яшовчи, 15 нафар ишсиз ҳамда 80 дан ортиқ карантин сабабли доимий даромад манбаидан маҳрум бўлган фуқаролар борлиги аниқланди, – дейди депутат Жамшид Аманов.– Уларга моддий ва маънавий кўмак беришимиз, бугунги синовли кунларда уларга елкадош бўлишимиз муҳимдир.

Ўтказилган хайрия тадбирида ана шу оилалар ва фуқароларга бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар ҳам тарқатилди.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+