Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларидаги санитария ҳолати ўрганилди

21.03.2020 11:03:11

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳамда давлат санитария эпидемиологик осойишталик маркази шаҳар бўлими билан ҳамкорликда шаҳар марказидаги маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларидаги коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни тарқалишининг олдини олиш мақсадида яратилган шароитларни ўрганиш юзасидан далолатнома тузилди.

Ана шу далолатномага биноан депутатлар Дилфуза Анзиратова, Озода Салимова, Дилафруз Ҳасанова ва ДСЭОМ шаҳар бўлими вакили Д.Омоновалар Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Зуҳра” гўзаллик салони, Мукаррама МЧЖга қарашли ошхона, пишириқлар цехи, “Шарқ пишириқлари” савдо дўкони, мазкур ҳудуддаги “Яшил бозор”, Ш.Маҳкамжонович МЧЖга қарашли ошхонадаги умумий санитария ҳолатини ўргандилар.

Ўрганишларда аниқланган камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан 1 кунлик муддатда бартараф этиш бўйича муҳлат белгиланди. Шаҳобчаларда фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳуқуқий, санитария-гигиеник тавсиялар, вирусдан ҳимояланиш бўйича эслатмалар берилди.

Шунингдек, шахобчалардаги хизматдан фойдаланаётган фуқароларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+