Мактабдаги тарғибот тадбири

19.01.2021 18:01:12

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадидаги тадбир “Адолат” СДП Пискент туман Кенгаши ташаббуси билан 2-мактабда  ўтказилди. Унда партия фаоллари, педагог-ходимлар иштирок этди.

Сўзга чиққан партиянинг туман Кенгаши раиси, “Адолат”нинг фаол адолатли аёллари клуби” аъзоси Сайёра Азимова Мурожаатномада барча соҳалар каби таълимга алоҳида эътибор қаратилганлигига атрофлича тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Мурожаатномада ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида аввало, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича муҳим омиллар белгилаб берилди.

Давра суҳбатида сўз олганлар бошқа чекка ҳудудларга бориб фаолият олиб бораётган ўқитувчининг иш ҳақига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишлаётган устозларнинг иш ҳақига 100 фоиз устама қўшиб берилиши белгиланганлиги  тўғрисида фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Бундан ташқари, Мурожаатномада ўқитувчиларга педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонларини ҳам қайта кўриб чиқиш, педагогларга малака тоифалари бериш жараёнини соддалаштириш, коррупция, бюрократия ва қоғозбозликдан ҳоли, ўқитувчилар учун қулай ва шаффоф, яхлит ва узлуксиз тизим яратиш вазифаси белгиланганлигига эътибор қаратилди.  

Тадбирда сўз олганлар Мурожаатнома ҳақида ўз-фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+