Мактабга бадиий адабиётлар совға қилинди

25.12.2020 17:12:21

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Музаффар Убайдуллаев “Адолат” СДП Бекобод шаҳар Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда ҳудудда жойлашган 19-умумтаълим мактабининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, эмлашлар тартиб-қоидалари ҳамда тоза ичимлик суви таъминоти билан   танишиб чиқди.

540 ўринга мўлжалланган ушбу мактабда 487 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. 31 нафар педагог фаолият кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, таълим муассасасида тиббий профилактика жараёни намунали тизимга солинган бўлиб, бу борада камчиликларга дуч келинмади.

Хусусан, тиббиёт хонаси 20 хилдаги зарур дори-дармон воситалари ҳамда 32 турдаги тиббиёт буюмлари билан тўла таъминланган.

Айни пайтда мактабда бир қатор муаммолар ҳам аниқланди. Муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берилиб, ечими назоратга олинди.

Шунингдек, депутат Музаффар Убайдуллаев мактаб кутубхонасига 280 номдаги бадиий адабиётлардан иборат китоблар жамламасини совға қилди. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ушбу туҳфани катта мамнуният билан қабул қилиб олишди.

 

         Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+