Мактабларга стоматологик хоналар керак

25.11.2019 17:11:30

Кармана туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Аҳолини тиббий маданиятини ошириш - давр талаби” шиори остида митинг ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига партия томонидан кўрсатилган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари,  партиянинг вилоят туман ва шаҳар Кенгашлари ходимлари,  партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Митингда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Абдуваҳоб Садиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон “Адолат”  СДП томонидан сайловолди дастурида илгари сурилаётган энг муҳим масалалар тўғрисида қисқача тўхталди.  

Нотиқ ўз сўзида партия дастурида тиббиёт соҳасида халқимизни қийнаб келаётган долзарб муаммолар алоҳида ўрин эгаллаганлигини таъкидлади. Жумладан, партия ташаббуси билан сўнгги йилларда республика миқиёсида 80 фоиз болаларда стоматологик касалликлар аниқланган. Мазкур касалликнинг олдини олиш, профилактикасини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга тақдим этилган. Шунга қарамасдан, бирламчи звенодаги стоматологлар фаолияти назорат қилинмаслиги, соғломлаштирилган болалар (санация даражаси) давлат статистика томонидан ҳисобга олинмаслиги, болалар стоматологик касалликларининг профилактикасига деярли маблағ ажратилмаслиги каби муаммоларга эътибор қаратилмасдан келинаётганлиги митинг иштирокчилари томонидан кескин танқид қилинди.  Шунингдек, ҚВПдаги стоматологларнинг болаларга кўрсатадиган ёрдамининг даражаси бирор меъёрий ҳужжат билан юкланмаганлиги келтирилган. Бироқ, хозирга қадар Ҳукумат томонидан бу масалада ҳеч қандай иш амалга оширилмади, тегишли норматив ҳужжатлар қабул қилинмади, мактабларда стоматологик хоналар, у ерда фаолият юритувчи стомотолог штати жорий этилмади ва  молиялаштириш масалалари белгиланмаганлиги иштирокчиларнинг кескин норозиликлари сабаб бўлди.

Умуман олганда, партия ғоялари тарғиботи бўйича сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда сайловолди дастуримиздаги мақсад ва вазифаларимиз ўзининг халқчиллиги, ҳаётийлиги ва долзарблиги билан сайловчилар ҳамда партия аъзоларининг қизғин қўллаб-қувватланишига сабаб бўлмоқда. Бу эса партиямиздан кўрсатилаган номзодлар ҳамда партия ходимларини кўпроқ депутатлик ўринларига эга бўлишимиз учун ишонч бағишламоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+