Мақсад - дахлдорлик ҳиссини шакллантириш

26.02.2020 10:02:25

Мазкур ҳафтанинг сешанба куни Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида Хўжайли туманидаги «Обод» МФЙда сиёсий ўқув юксак савияда ташкил этилди. 

Сиёсий ўқув Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати И.Абдуллаев ва партиянинг Хўжайли туман Кенгаши раиси Б.Утамбетовалар иштирокида ўтказилди. Унда фуқаролар ва партия элоктарати вакиллари иштирок этишди. Уларга ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган воқеалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Партия томонидан ташкил этилаётган мана шундай сиёсий ўқувлар аҳолининг кенг қатлами вакилларининг ҳуқуқий-сиёсий билимларини мустаҳкамлаб, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

     Айшолпан Оразымбетова,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+