Мақсад – хотин-қизларнинг билимини мустаҳкамлаш

10.08.2020 17:08:13

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тўрткўл тумани Кенгаши карантин талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда “Аёллар қаноти” туман Кенгаши фаоллари билан сиёсий ўқув ташкил қилди.

Туман партия Кенгашининг ушбу ҳафтадаги сиёсий ўқуви партиямиз хотин-қизларининг билимларини янада мустаҳкамлашга қаратилди.

Тадбирда партия Тўрткўл тумани Кенгаши раиси, партия “Аёллар қаноти” фаолларига Президентимизнинг коронавирус пандемиясига оид қабул қилган ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, якунланган ҳафтада мамлакатимиз ҳаёти ва хорижда юз берган энг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилотлари ҳам таништирилиб ўтилди.

Бундан ташқари тадбирда жорий йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш ва бунда партиямизнинг хотин-қизлари ҳам фаол қатнашиши зарурлиги таъкидланди.  

Тадбир якунида партиямизнинг мақсад ва вазифаларини сидқидилдан бажариб, партия хотин-қизларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган фаол аёлларга партия Тўрткўл тумани Кенгаши томонидан тайёрланган эсдалик совғалар топширилди.

 

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+