Масофавий ўқувлар иш самарадорлиги ошишига хизмат қилади

16.04.2020 12:04:53

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари юртимиздаги вақтинчалик карантин муносабати билан хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда масофавий иш жараёнларини олиб бормоқдалар.

Унда партиянинг вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари ходимлари масофадан, ўз уйларида туриб иштирок этмоқдалар.

Бугунги бўлиб ўтган ўқувда “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари Малика Баймурадова айни пайтда бутун дунёни қамраб олган ва сезиларли иқтисодий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлаётган коронавирус офатининг олдини олиш, халқимиз хаётига таъсирини камайтириш мақсадида мамлакатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган тез ва самарали чоралар халқимиз эртасини, келажагини ўйлаб амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришини қайд этиб ўтди.

Шунингдек, партиянинг “Адолат”нинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Тиббий маданият-соғлом жамият асоси”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Ёшлар экстеримз ва тероризмга қарши”, “Тозалик - соғлом ҳаёт мезони”, “Жамоатчилик назорати-қонун устуворлигининг гарови”, “Биз қоррупцияга қаршимиз”, “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”, “Юрт ободлигига даҳлдормиз” каби партиявий лойиҳалар атрофлича муҳокама этилди. Таклиф-мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.

– Очиғи, онлайн дарс машғулотлари бу даражада юқори савияда ташкил этилишини ўйламагандик, — деди “Адолат” СДП Тошкент туман Кенгаши раиси Зарифбой Нуржанов. — Ўйлайманки, иштирокчилар энг керакли фойдали маълумотларга, айниқса, чуқур сиёсий билимларга эга бўлишди. Карантин шароитида бу каби масофавий ўқувлар барчамизга фаолиятни келгусида тўғри йўналтириш ҳамда юксалтиришимизга ёрдам беради, шунингдек, иш самарадорлигимиз янада ошишига хизмат қилади.

 

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Тошкент вилояти Кенгаши  матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+