Менда таклиф бор: Дастур ҳажми қисқариши лозим

09.09.2019 15:09:03

 Яқинда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган сиёсий ва сайловолди дастур муҳомасига бағишланган тадбирда иштирок этиб, кўплаб фикр-мулоҳазаларга гувоҳ бўлдим.

Дастурнинг мазмун-моҳияти билан танишар эканман, мен ҳам ўзимнинг таклифларимни беришга жазм қилдим. Аввало, дастур жуда катта ҳажмда бўлиб, у билан танишиб чиқиш ва ёритилган ғояларни ҳазм қилиш қийин, назаримда. Лойиҳа 31 бетдан иборат. Мазкур дастурдан такрорий жумлаларни олиб ташлаб, матнни тўғри сўзлар билан қайта сайқаллаган ҳолда 10-12 бетга тушириш  таклифини бераман.

Ўқиш жараёнида шунга амин бўлдимки, унда бошқа партияларнинг дастурларига ўхшаш жойлари кўп бўлиб, шиорий гаплар ортиқча ишлатилган. Айниқса, сўзлар ва жумлалар бирикмаси жойи ўзгартирилган ҳолда такрорланганини кузатдим.  Бу эса сайловчиларнинг дастурга нисбатан қизиқишларини пасайтиради. Шу мақсадда  дастурда шиорий ва такрор сўзларнинг ўрнига реал натижага олиб келадиган аниқ ва конкрет масалаларни ёритиш керак, деб ҳисоблайман.

Ўйлайманки, таклиф ва мулоҳазаларим дастурда эътиборга олинади.

 

Адҳам ЭЛТОЕВ,

иқтисодчи, партия фаоли

   

 

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Саидмухамедов Саидазиз Акмалович
2019-12-13 22:16:41
Я с радостью проголасую за вас

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+