Менда таклиф бор: Педагоглар инновацион янгиликлар яратсин

02.10.2019 13:10:52

Жойларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси барчани фикрлашга, ҳар бир соҳада аниқ масалани кўтариш ва муаммоларни бартараф этишга чақирди. Албатта, партиядошлар томонидан турлича таклифлар айтилди. Дастур моҳиятидан келиб чиққан ҳолда таълим сифатини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш масаласига қайта ва қайта эътибор қаратилишини хоҳлар эдим. Айниқса, умумтаълим мактабларида фаолият олиб борадиган ҳар бир ўқитувчи аввало, ўз устида ишлаши шарт.

Бугун мамлакатимиз раҳбари томонидан ўқитувчилар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди, ойлик маошлари анчагина ўзгарди, имтиёзлар берилди. Лекин бу рағбатлар шунчаки мактабга келиб-кетиш эмас, юртимиз эгаларининг сифатли таълим олишларида астойдил хизмат қилиш учун берилмоқда.

Энг ачинарлиси, бугунги ўқувчи олий таълим муассасаларига кириш мақсадида албатта, қўшимча пуллик тайёрлов курсларида ўқияпти. Ваҳоланки, бунда кимнингдир имконияти бор, кимникидир эса йўқ. Лекин барча ёшлар таълим олиш истагида.

Шунинг учун ҳам дастурда ҳар бир ўқитувчининг сифатли таълим бериши мақсадида улар бир йилда бир маротаба тест назоратидан ўтиши ҳамда қайта тайёрланиши шарт. Шунингдек, фанлар кесимида инновацион янгилик яратган ҳолда услубий қўлланмалар чиқариш ҳамда бўлажак талабани тайёрлай олиш қобилиятига эга кадрлар керак бизга. Шунда ёшларимиз орасида билимли ва салоҳиятлилари кўпаяди, ОТМга кириш эса уларга қийинчилик туғдирмайди. Бугунги замон талаби ҳам шуни тақозо этмоқда. Бу эса шубҳасиз, ёшларнинг мукаммал билим эгаси бўлишлари учун имкон беради.

Ҳамрогул АШУРОВА,

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+