Менда таклиф бор: Уй ҳайвонларининг руйхати тўлиқ ва тўғри шакллантирилиши керак

10.09.2019 12:09:09

Бугун шаҳар ва қишлоқларда турли хил уй ҳайвонларини парвариш қилаётганлар кўпчиликни ташкил қилади. Лекин барча фуқаролар уларни тўғри парваришлар ва турли хил юқумли касалликларга қарши эмлаш тўғрисида маълумотларга эга эмас. Кўпинча касаллик белгилари сезилгандан кейин ҳаракат бошлашади.

Қора мол, туя, от, қуй-эчки, товуқ ва шунга ўхшаш гўшт ва сутидан истеъмол учун фойдаланиладиган ҳайвонлар руйхати тўлиқ ва аниқ шакллантирилиши, улар шаҳар ва туманлардаги ветеринария бўлимлари томонидан ўз муддатларида текширилиб, эмлаш ишлари олиб борилиши зарур.

Бунинг учун, жойлардаги ветеринария бўлимлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар таёрлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш керак. Очиқ тан олишимиз керак, сўнгги йилларда ушбу соҳага ҳам мамлакатимиз томонидан эътибор кучайтирилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Фақат соҳа фаолиятини тизимли қўллаб-қувватлашимиз ва ижро интизомини мустаҳкамлашимиз зарур.

Шулар қатори, уйда парвариш қилинадиган ит, мушук, эшак ва ғаширлар гўштини истеъмол қилиб бўлмайдиган турли ҳайвонларнинг ҳам тўғри ва тўлиқ ҳисоби бўлиши, идентификация қилиниши зарур.

Кўпчилик юртдошларимиз, уй ҳайвонларини сақлаш ва парваришлаш қоидаларига амал қилмасдан нафақат ўзига, балки бошқа инсонларга ҳам турли хил зиён етказаётган ҳолатлар учраб тургани ҳеч кимга сир эмас.

Демак, фуқароларимизнинг уй ҳайвонларини асраш ва парваришлаш буйича билим ва маданиятни шакллантириб бориш ҳам долзарб вазифа. Шулар қатори олис яйловларда чорвачилик билан шуғулланаётган, мамлакатимиз озиқ-овқат таъминоти ва иқтисодиётига ўз улушларини қўшаётган чорвалар учун турли хил ёввойи ҳайвонлардан чорва молларини асрашда кўрсатиладиган ёрдамни аямаслигимиз керак.

Албатта, биз юқорида тилга олган масалалар буйича тегишли ташкилотлар ва масъуллар фаолият кўрсатади. Мақсадимиз улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижро интизомин оширишда маъмурий жавобгарлик чоралаларини кучайтиришдир.

 

Муратбек БЕГЖАНОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Шуманой туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+