Менга яшашни ўргатинг

24.11.2020 18:11:43

Болаларга севган  китобларини олиб бериш ҳамма оилада ҳам учрамайди,  чунки рўзғор бор, ун, гуруч, совун, сода, гугурт, кўмир, болаларнинг мактабига дафтар, қалам, телефон, телефонга ойлик тўлов, йўл пули, болаларга уй қуриш,   дегандай. Айтайлик,  ҳозир ҳар бир уйда оила аъзоларининг телефонига  50-100 минг сўмлаб ойлик  тўлов берилади.  Лекин бир ойда битта янги китоб сотиб олинмайди.

Бола нимагадир қизиқса,  унинг руҳияти бу ғояга эгила бориб,  бутун бошли тизим ҳақида ўй сура бошлайди.  Биз болалар тушунолмаётган нарсани иқтисодиёт,  соғлиқни сақлаш,  халқ таълими,  ҳуқуқ,  қишлоқ хўжалиги,  тадбиркорлик ва бошқа номлар билан атаб олганимиз - ЖАМИЯТни ўргатиш учун уларга  севган китобларини олиб беришимиз лозим. Чунки болалар орзу қилган китоблар ҳам жамиятимизнинг жуда муҳим  қисми. Биз гоҳида буни унутамиз ва хато қиламиз.

Болаларимиз кучли бўлиши учун биз  уларнинг қўлидан ушлаб кутубхонага олиб бораяпмизми,   китоб дўконига-чи?  Улар бизни бир куни бориб ана шу ўзлари етолмаган, ўқий олмаган, биз уларга ахборот сифатида тақдим қилмаган ҳар қандай қимматли маълумотлари бор китоблар бўйича муҳокама қилишса эҳтимол. 

Болалар, агар улар истаган китоблар уйида бўлса, ўқийди, зерикмаслик учун ҳам ўқийди.

Биз эса уйида бирон китоби йўқ уйда ўсаётган оилалар болалари ҳақида “Болалар китоб ўқимайди” деб гапиришни яхши кўрамиз.  Демак, жамиятда кўп нарса муҳитга боғлиқ. Ўзи уйда нечта китобимиз бор, болаларга китоблар  билан  яшашни ўргатяпмизми?

 

Азамат ТАВБОЕВ,

Халқ депутатлари Пайариқ туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+