Менинг муҳим танловим

06.07.2020 13:07:03

    Мен Комилжон Дадабоев, 22 ёшдаман. 13 ёшимдан буён спортнинг таэквандо I.T.F тури билан мунтазам шуғулланиб келаман. Шу вақт оралиғида шаҳар, вилоят Республика миқёсида  ўтказилган беллашувларда қатор ютуқларни қўлга киритдим.

2017 йили  Ўзбекистон темир йўллари АЖ Қўқон локоматив депосига ишга қабул қилиндим ва меҳнат фаолиятимни бошладим. Ҳаракат ва интилишларим самара бериб, мени жорий йилдан бошлаб машинист вазифасига тайинлашди. Билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳаракатидаман. Эндиликда сиёсий жараёнда ҳам тенгдошларим қатори иштирок этиб, ўз сиёсий билимларимни мустаҳкамлаш, фуқаролик позициямни намоён этишни мақсад қилдим. Илк қадамни партияга аъзо бўлишдан бошладим. Ёшлар кунида Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлдим. Бу менинг муҳим танловимдир.

 

Комилжон Дадабоев

Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+