Миллий армиямиз – фахримиз, ғуруримиз!

09.01.2020 14:01:04

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов фармонлари билан 1992 йил 14 январда Республикамиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилган. Ана шу тарихий кун – 14 январь мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Она Ватанимиз тинчлиги мард, жасур, юрагида ўти бор ўғлонларимиз қўлида. Ватанимиз посбонлари юртимиз сарҳадларини сидқидилдан мустаҳкам ҳимоялаб келаётган, ўзини мана шу юртнинг тинч-осойишталиги учун фидо қиладиган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди. Фидокор ҳимоячиларимиз бор экан, юртимиз, халқимиз, оиламиз келажагидан кўнглимизни тўқ қилсак ҳам бўлаверади.

Ватан шарафини ҳимоя қилиш, унинг учун жонини тикиш, ғурурини, фахрини Ватан ифтихори дея билгувчи, ҳарбий либосда, ҳарбий сафда туриб муқаддас байроқ остида, миллий мадҳияни куйлаш - ҳар бир эр-йигит учун ғурур ва ифтихор бағишлайди. Ўзбек йигитининг қадди худди байроғимиз сингари баланд бўлсин, қалбларида ҳамиша мардлик жўш урсин! Бугунги мусаффо осмон, тинч ва фаровон ҳаётимиз учун сиздан миннатдормиз!

Байрамингиз муборак бўлсин, Ватан ҳимоячилари!

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+