Мирзаободдаги митингда аҳолининг тиббий маданияти оширилди

25.11.2019 20:11:48

“Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш -  давр талаби”. Ана шу шиор остида жорий йилнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП Мирзаобод туман Кенгаши томонидан сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Тумандаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”да ташкиллаштирилган ушбу тадбирга кўплаб партия ихлосмандлари ташриф буюрди. Депутатлар, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари, депутатликка кўрсатилган номзодлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тарғибот тадбирида фаол иштирок этишди.

Таъкидландики, тиббий маданият тушунчаси ва у билан боғлиқ амалиёт ҳар бир инсон саломатлигида муҳим ўрин тутади. Шундай экан, барча бирдек  бу қоидаларга амал қилиши, ўз соғлиги ҳақида қайғуриб, уни асраши лозим. Тадбир ташкилотчилари томонидан аҳоли тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг тушунчалар берилар экан, ўз навбатида партия илгари сураётган ғоялар асосида ҳам энг аввало, инсон саломатлиги борасидаги долзарб муаммолар олиб чиқилаётганлиги эътироф этилди. Айниқса, бепул ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича илгари сурилаётган ғоялар ҳаётбахш аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Дилдора Холиқова, Мирзаобод туман Ободонлаштириш бошқармаси ходими:

-Бугунги тадбир иштирокчилар учун фойдали бўлди. Хусусан, ўзим ҳам тадбирдан жуда кўп таассуротлар олдим. Тиббий маданиятни ошириш борасида қизиқарли маълумотларга эга бўлдим. Депутатликка кўрсатилган номзодларнинг ўз сайловолди дастурлари билан танишдим. Бу билан сиёсий фаоллигим янада ортди. Тиббий маданиятни юқорилаш бўйича берилган тавсиялардан билимларим бойиди.

Тадбир давомида ажойиб тарзда ташкил этилган концерт дастури иштирокчилар кайфиятининг янада кўтаринкилигига хизмат қилди.

Шерали ШАЙЗОҚОВ,

“Адолат” СДП Мирзаобод туман Кенгаши раиси

        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+