Митинг иштирокчилари тиббиётдаги янгиланишлардан розими?

27.11.2019 12:11:05

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Олот туманида “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби” шиори остида митинг ташкил этилди. Унда партия ходимлари, депутатлар, номзодлар, фаоллар, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Митингни кириш сўзи билан бошлаб берган партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов тиббиёт тизимидаги мавжуд муаммолар билан бир қаторда бўлаётган янгиланишлар хусусида ҳам таъкидлади. Шунингдек, партиянинг ташаббуси билан турли лойиҳалар доирасида ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари, тиббиётдаги ўзгаришлар, ўтказилаётган тиббий кўриклар, тиббиётчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувлар, уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида киритилаётган қонун лойиҳалари хусусида таъкидлаб ўтди.

Митингда тиббиёт ходимлари ўзларининг таклифлари билан фаол иштирок этишди. Хусусан, бўлажак тиббиётчиларнинг малакасини ошириш, бемор билан самарали ишлаш тизимини йўлга қўйиш, тиббиётда инновацияни ривожлантириш, болалар шифокорларининг малакасини ошириш, жарроҳлик фаолиятларини янада такомиллаштириш масалалари кўтарилди.

Тадбир давомида кўтарилган муаммолар юзасидан партиянинг сайловолди дастурида киритилган таклифлар айтиб ўтилди.   

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+