МН-26 йўналиш билан ҳар куни Ўшга

27.09.2019 09:09:11

Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги дўстлик муносабатларини  мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам қўйилди. Икки давлат раҳбарларининг ўзаро қўшничилик алоқаларини яхшилашга қаратилган кўрсатмалари асосида “Андижон-Ўш” йўналишида автобус қатнови бошланди.

Андижон шаҳридаги автошоҳбекатда биринчи йўловчиларни кузатиш олдидан ўтказилган тадбирда миллатлараро дўстлик, ўзбек ва қирғиз халқларининг тарихи ҳамда қардошлик ришталари хусусида сўз юритилди. Давлатларо муносабатлардан халқимизнинг хурсандлиги таъкидланди.

Эндиликда МН-26 сонли йўналишда ҳар куни Ўзбекистон  ва Қирғизистондан 8 тадан Хитойда ишлаб чиқарилган “Фотон” компаниясининг микроавтобуслари йўловчилар хизматида бўлади. Бу халқараро траспорт хизмати яхшиланаётганининг ифодаси.

                                                        Акбаржон НАЗАРОВ,

                                    вилоят Кенгаши матбуот котиби

                  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+